Auditorlik tashkilotini tanlash

Тижорат таклифларини танлаш бўйича эълон.

АЖ “Уз-Донг Вон Kо ” ҚК, жамиятнинг 2023 йил миллий бухгалтерия ҳисоби стандартлари ва халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларини ташқи аудитдан ўтказиш учун тижорат таклифларини танлаш бўйича танлов эълон қилади.

Аудиторлик ташкилотига қўйилувчи мажбурий талаб:

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган аудиторлик фаолиятини юритиш лицензиясига ва суғурта полиси 1 миллиардан ортиқ бўлиши;

- аудиторлик хизмати кўрсатиш бўйича камида 10 йиллик тажрибага эга бўлиш.

Танловда(тендерда) қатнашиш учун аризалар 2023 йил 22 июнгача қуйидаги манзилда қабул қилинади:

Андижон вилояти, Асака шаҳри, Фарғона кўчаси, 57-уй.

АЖ “Уз-Донг Вон Kо ” ҚК (Кузатув кенгашига).

Жамиятнинг расмий веб-сайти: uzdwn.uz

Жамиятнинг электрон почта манзили: info@uzdwn.uz

 

Kiritilgan sana: 02.06.2023 Muallif: Admin